Германия канцлери Евроиттифоқни Хитойга нисбатан қаттиқроқ сиёсат олиб боришга чақирди ва 1985 йилдаги Plaza Accord келишувига ўхшаш янги халқаро битим тузиш ғоясини илгари сурди.
Унинг таъкидлашича, Хитой юани тахминан 30 фоизга арзонлаштирилган ва бу валюта сиёсати туфайли Пекин ўз маҳсулотларини жаҳон бозорида сунъий равишда арзонлаштириб, "бозорларни тўлдириб ташлаяпти".
Европа Иттифоқи экспертлари кучсиз юан курси Хитой экспортининг фаол ўсишига ва европалик маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг зарар кўришига сабаб бўляпти деб ҳисобламоқда.
Таҳлилчиларнинг эслатишича, ўз вақтида худди шундай келишув иена курсининг кескин ошишига олиб келиб, Япония иқтисодиётини узоқ йиллик стагнацияга (турғунлик) маҳкум қилган эди.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.