Меркелнинг вориси ХДИ раҳбари сифатида сайланди

Меркелнинг вориси ХДИ раҳбари сифатида сайланди

Аннегрет Крамп-Карренбауэр партиянинг янги раиси этиб сайланди, деб хабар бермоқда Анадолу.

Германия Канцлери Ангела Меркелни Христиан Демократик Иттифоқининг (ХДИ) раисилигида Аннегрет Крамп-Карренбауэр алмаштиради.

Гамбургдаги партия съездида овоз бериш натижаларига кўра, у Бундестагнинг собиқ депутати, Фридрих Мерц ва Германиянинг Соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпандан ўзиб кетди.

Биринчи босқичда Аннегрет Крамп-Карренбауэр учун 450 киши овоз берган, 392 делегат Фридрих Мерцга овоз берган, Йенс Шпан эса 157 овоз билан учинчи ўринни эгаллаган.

Шундай тарзда, Крамп-Карренбауэр ва Мерц иккинчи босқичга ўтдилар.

Съезд ишида 1001 нафар делегат иштирок этади.

Аннегрет Крамп-Карренбауэр - немис сиёсатчиси. 2011 йил августидан то 2018 йилнинг февралигача Саар ерлари Бош вазири лавозимини эгаллаб келган, 2011 йил июнь ойидан Саардаги Христиан Демократлар Иттифоқининг ер майдонлари бўлими раиси. 2010 йил ноябрь ойидан бошлаб у ХДИ раёсати таркибига киради.

Октябрь ойи оҳирида Ангела Меркель ХДИ раисилиги лавозимида қолишни истамаслигини ва муддати тугагунга қадар канцлер вазифасини бажаришга тайёрлигини билдирган эди.

Manba: ufq.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!