Меркел: "Биз Лукашенконинг ҳаракатларини кескин қоралаймиз"

Меркел: "Биз Лукашенконинг ҳаракатларини кескин қоралаймиз"

"Европа Иттифоқининг Белорусияга қарши санкциялари назорат қилинади", деди Германия канцлери Ангела Меркел Германия ва Франция Вазирлар Кенгаши йиғилишидан сўнг журналистларга.

"Биз ҳозирда (Белорусияга қарши) санкцияларни аниқ амалга оширмоқдамиз", дея унинг сўзларини келтирган РИА Новости.

Меркелнинг сўзларига кўра, санкциялар "тўғри ва зарур" ва Белорусияда вазият оғирлашмоқда.

"Биз Лукашенконинг ўз фуқаролик жамияти ва мухолифати билан қилаётган ишларини қатъиян қоралаймиз, бу бизнинг стандартларимиз ва ғояларимизга жавоб бермайди", деди канцлер.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!