Мени шундай тарбия қилишган – Ўзбекистон фуқароси одамларни қутқариб қолди

Мени шундай тарбия қилишган – Ўзбекистон фуқароси одамларни қутқариб қолди

Перм вилоятида йўналишли автобуснинг ЙТҲга учраганини кўрган ёш ўзбекистонлик йигит автобус ичида бўлган одамларни қутқаришга ёрдам берди, деб хабар қилмоқда "Комсомольская Правда" нашри.

Шанба куни 53-йўналишда ҳаракатланаётган автобус дўкон деворига бориб урилиши оқибатида унинг эшиклари ёпилиб қолади. Ушбу ЙТҲда 1 киши қурбон бўлади ва 32 киши жароҳатланади. Воқеа гувоҳи бўлган 20 ёшли Ўзбекистон фуқароли Даниил Юлдашев дарҳол автобус ичида қолган одамларни қутқаришга киришади.

У автобуснинг орқа ойнасини синдириб, яраланганларни бирма-бир олиб чиқа бошлайди. Ундан ташқари Даниил шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб йўлдан ўтаётган автомобилларни тўхтатиб улардан беморларни шифохонага олиб боришни илтимос қилади. Тез ёрдам етиб келганда ҳам Даниил ёрдам беришда давом этади.  

Журналистлар Даниилдан нега у ҳам бошқа автомобиллар каби ЙТҲга учраган автобус ёнидан ўтиб кетмасдан ёрдам бериш учун тўхтаганини сўрашганда, у – Мени шундай тарбия қилишган деб жавоб берган.

Даниил Тошкентда туғилган, унинг яқин қариндошлари ҳали ҳам ўша ерда яшайди. Даниил 7 йилдан бери Россияда яшаб келмоқда. У шу ерда ўрта махсус таълим олмоқда ва бўш вақтида бокс билан шуғулланади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!