"Мени қидиришнинг ҳожати йўқ, ўзим бораман"

"Мени қидиришнинг ҳожати йўқ, ўзим бораман"

Шу тариқа Рамзан Кадиров Украинада қидирувга берилганига муносабат билдирди.

"СБУ мени ҳеч топа олмаяпти. Бутун дунё менинг Грозний марказида эканлигимни билади, Украинанинг аҳмоқ хавфсизлик хизмати эса мени ўн марталаб қидирувга эълон қилди.

Мен аллақачон айтгандим ва яна такрорлайман: СБУчилар жойини ва вақтини айтинг! Мени излаш шарт эмас. Айтганча, мен Украинада бир неча бор бўлганман ва у ерда кимдир мени қидираётганини кўрмадим", - деди Чеченистон раҳбари.

Аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қидирувга берганини хабар бергандик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!