Мен сизни фақат ўзимники қилмоқчимасман

Мен сизни фақат ўзимники қилмоқчимасман

Имом Бухорий, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо дейдилар:

«Эй Аллоҳнинг Расули, синглим бинти Абу Суфённи ўз никоҳингизга олинг», дедим.

«Сен шуни хоҳлайсанми?» дедилар.

«Мен сизни фақат ўзимники қилмоқчимасман. Яхшиликда менга шерик бўладиган энг маҳбуб киши синглим», дедим.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, бу иш менга ҳалол бўлмас», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, биз сизнинг Дурра бинти Абу Саламани никоҳингизга олмоқчи эканингиз ҳақида гаплашмоқдамиз», дедим.

«Умму Саламанинг қизиними?» дедилар.

«Ҳа», дедим.

«Аллоҳга қасамки, агар у менинг қарамоғимда бўлмаганида ҳам, менга ҳалол бўлмас эди. У менинг эмикдош биродаримнинг қизи. Мен билан Абу Саламани Сувайба эмизган. Менга қизларингизни ва сингилларингизни тақдим қилманглар», дедилар».

Бу ҳадиси шарифга изоҳ беришга ҳожат бўлмаса керак. Умму Ҳабиба онамиз розияллоҳу анҳонинг ўзлари ҳамма нарсани баён қилиб бермоқдалар.

Manba: islom. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!