Мелони Украинадан Италияни ҳимоя қилиш учун фойдаланишини айтди
«Мен Украинани Киев учун эмас, Рим учун қўллаб-қувватладим»: Италия бош вазири мамлакат учун ҳужумга учрамаслигига умид қилишдан кўра, эҳтимолий ҳужумга тайёр туриш манфаатлироқ эканини билдирди.
Италия бош вазири Жоржа Мелони Украинани Киев учун эмас, балки Италиянинг ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўллаб-қувватлаганини билдирди.
«Сўнгги йилларда сайлов нуқтаи назаридан қараганда, Украинани қўллаб-қувватламаслигим мен учун манфаатлироқ бўлар эди. Аммо мен Украинани Киев учун эмас, Украинани Рим учун қўллаб-қувватладим», — деди Мелони Il Foglio газетасига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, давлатлар ўртасида тинч-тотув яшаш қоидалари йўқолиб, яна куч ҳуқуқи устувор бўлаётган халқаро вазиятда Италия йўқотадиган нарсаларга эга. Мелонининг қўшимча қилишича, сўнгги бир неча йилнинг ўзиёқ бундай сценарийнинг оқибатларини ҳис қилиш имконини бермоқда.
Бош вазир давлатнинг ҳарбий харажатларини оиланинг уй хавфсизлиги учун сарфлайдиган маблағлари билан ҳам