Меланя Трамп турмуш ўртоғининг телефонини яшириб қўйди

Меланя Трамп турмуш ўртоғининг телефонини яшириб қўйди

АҚШнинг биринчи хоними Меланя Трамп турмуш ўртоғи ижтимоий тармоқлардан, айниқса, Твиттердан кўп фойдалангани учун унинг қўл телефонини яшириб қўйган, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

«Мен турмуш ўртоғим Доналд Трампнинг ижтимоий тармоқлардан кўп фойдаланишига қаршиман. Буни ўзига ҳам бир неча марта айтдим. Охирги чора сифатида унинг қўл телефонини яшириб қўйишга қарор қилдим», – деган Меланя Трамп.

Трампнинг «Twitter»даги саҳифасини 55 миллион фойдаланувчи кузатиб боради. У ҳар куни саҳифасида фаолияти билан боғлиқ хабарларни қайд этиб боради.

Xabar.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!