Мелания Трамп ҳам мемуар ёзмоқчи

Мелания Трамп ҳам мемуар ёзмоқчи

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп биринчи хоним сифатида мемуар ёзиш ҳақида ўйлаётганини айтди.

"Мелания Оқ уйдаги ҳаёти ҳақида мемуар ёзмоқчи. Бу унинг ўзи учун пул бўлади - мустақил пул ишлаш имконияти. Шунингдек, бу ишни Дональд Трамп ҳам қўллаб-қувватлайди", дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, Мелания тақдим этадиган воқеалар "катта пул олиб келиши мумкин", шунинг учун Трамп рафиқасини "китоб ёзишга ундайди". 

"У кутганингиздек жимгина кетмайди", деб қўшимча қилди манба.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг амалдаги президентининг рафиқаси, 50 ёшли Мелания Трамп сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг ажрашиш тўғрисида ўйлаб кўришини айтган..


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!