Мексиканинг марказий қисмида 100 га яқин одамнинг суяклари топилди

Мексиканинг марказий қисмида 100 га яқин одамнинг суяклари топилди

Мехиконинг шимоли-ғарбидаги Гуанахуато штатида қидирув гуруҳлари жасадларнинг қолдиқлари билан тўла саккизта яширин қабрларни топишди.

Бу ҳақда “SeUno Noticias” маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, саккизта қабрларда ичида 100 га яқин одамнинг суяк қолдиқлари бўлган 20 та қоп аниқланган.

Маълумот ўрнида, Гуанахуато штати қасддан қилинган қотилликлар сони бўйича мамлакатда етакчилик қилади.

Хавфсизлик вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йил январидан августигача ҳудудда 3 мингдан ортиқ одам ўлдирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!