Мексикада коррупцион мансабдор шахсларнинг мол-мулки камбағалларга тарқатила бошлади

Мексикада коррупцион мансабдор шахсларнинг мол-мулки камбағалларга тарқатила бошлади

Мексика ҳукумати камбағал фуқароларга аукционда коррупцион мансабдорларнинг кўчмас мулки ва автомашиналарини сотиш орқали ёрдам беришга қарор қилди, дея хабар берди "The Guardian".

 

Камбағалларга ёрдам бериш дастури “Робин Гуд” номини олди. Аукциондан тушган барча маблағлар ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун шаҳарларнинг ҳисоб рақамига ўтади. "Жиноятчилардан мусодара қилинган барча нарсалар жамоаларга, айниқса, камбағалларга қайтарилади”, дея маълум қилди Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор.

 

Биринчи аукцион 26 майда Лос Пинос (собиқ президентлик саройи)да бўлиб ўтади. Аукционда «Lamborghini», “Murcilago”, “Mercedes-Benz”, “Chevrolet”, “Posche” каби 82 автомашина қўйилади. Маълум бўлишича, уларнинг умумий бошланғич нархи 1,5 миллион долларни ташкил этади  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!