Мексика президентлари йирик жиноий гуруҳдан пора олиб келгани маълум бўлди

Мексика президентлари йирик жиноий гуруҳдан пора олиб келгани маълум бўлди

Мексика президентлари наркотикларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланувчи йирик жиноий гуруҳдан пора олиб келган. Бу ҳақда «Пакана» лақабли жиноятчи Хоакин Гусманнинг адвокатининг сўзларига асосланиб, «Эхо Москви» хабар берди.

Наркобарон Жеффри Лихтманнинг адвокати судда жиноий гуруҳ мамлакатнинг собиқ президентлари, хусусан амалдаги президентига ҳам мунтазам равишда пул ўтказиб келганини маълум қилди.

Мексиканинг собиқ президентларидан бири Фелипе Калдерон бу гап-сўзларни инкор этган.

Қамоқдан бир неча марта қочгани билан танилган «Пакана» йирик миқдордаги наркотикларнинг ноқонуний айланмасида, миллиардлаб доллар маблағнинг ўзлаштирилишида ҳамда ўғриликда айбланмоқда.

Daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!