Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари жаҳон кубогида иштирок этади

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари жаҳон кубогида иштирок этади

Жорий йилнинг 12-15 июль кунлари Польша пойтахти Варшава шаҳрида футбол бўйича меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтади. 

 

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон кубоги баҳслари гуруҳ босқичи қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "С" гуруҳидан ўрин олди. Бош мураббий Жамшид Асадов раҳбарлигидаги терма жамоамиз таркиби дарвозабон Сергей Исламов, ҳимоячилар Данил Шаплов, Тоир Эргашбоев, Жаҳонгир Очилов, Абдуқаҳҳор Шоназаров, ҳужумчилар Тимур Абибуллаев, Салим Сон, ёрдамчи мураббий Азиз Касимовлардан иборат.

 

Гуруҳда вакилларимизга Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения ва Беларус жамоалари рақиблик қилади.

Manba: uza. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!