«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига қанча маблағ келиб тушди?

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига қанча маблағ келиб тушди?

Шу бугунги кунгача Республика «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ҳисоб рақамига жами 41 млрд 722 миллион сўм маблағи келиб тушган. Бу ҳақда фонд бошқаруви раиси Асрол Мирзаҳмедов Kun.uz га маълум қилди.

Бошқарув раисига кўра, фонднинг ҳисоб рақамларига 4 апрель ҳолатига кўра жами 41 722 285 912,92 сўм миқдорида пул маблағлари келиб тушган. Шундан, дори воситаларига 2 704 919 351.96 сўм, шахсий гигиеник ҳимоя воситаларига 116 450 000 сўм, тиббий асбоб-ускуналарга 75 000 000 сўм сарфланган. Covid19 буйича тиббиёт ходимлари учун қўлланмага 125 925 000 сўм, канцелярия молларига 933 500 сўм, тиббий кислородни жамлаш ва тарқатиш станцияси қуриш учун 600 000 000 сўм пул маблағлари сарфланган.

Маълумот ўрнида, ҳозирда жисмоний шахсларга ҳам фонд хисоб рақамига пул ўтказиши учун тўғридан-тўғри имконият яратилиб берилган. Ундан ташқари «Uzcard», «Humo», «Visa» тўлов тизимидаги карталарга Ўзбекистон ва Россия давлатларининг исталган карталаридан тўғридан-тўғри «Paysend» тўлов тизими орқали пул ўтказиш мумкин.

Шунингдек, юридик шахслар учун: сўм, евро, рубль, AҚШ доллари каби 4 хилдаги валюталарда фонд ҳисобига пул ўтказишлари мумкин. Aйни вақтда пул ўтказувчиларнинг катта қисмини давлат ва акциядорлик жамиятлари, ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ходимлари ташкил қилиб, ойлик иш хақларининг бир кунлик қисмини ўтказиб беришмоқда. Ҳозирга қадар 1000 дан ортиқ фирмалар фонд ҳисобига ўз маблағларидан пул ўтказишган.

«Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияси ва кўрсатмаси асосида сарф этилмоқда. Ҳар бир қилинадиган харажат «Cовид19» коронавируснинг тарқалишига қарши курашаётган шифохоналарнинг моддий техник базасини кучайтириш ва беморларнинг соғлигини тиклаши учун йўналтирилиши тўлиқ назорат қилинади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!