Меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

Меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди

19 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидов  хабар қилди.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ориф Қличев раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Х. Рихсиева ва Г. Қосимовадан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Судланувчилар — Равшан Ибрагимов (1966 й. т., Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбари), Улуғбек Назаров (1977 й. т., агентлик раҳбарининг собиқ ўринбосари), Алижон Абдуллаев (1983 й. т., агентликнинг собиқ бўлим бошлиғи) ва Озод Махсудов (1970 й. т., Жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш марказининг собиқ директори).

Суд ҳукмига кўра:

Равшан Ибрагимов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 28,211-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари ва 278−2-моддаси 2-қисми «в», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Улуғбек Назаров Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари, 278−2-моддаси 2-қисми «в», «г» бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Алижон Абдуллаев Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 28,211-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари, 278−2-моддаси 2-қисми «в», «г» бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Озод Махсудов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 28,211-моддаси 3-қисми «а», «б» бандлари ва 278−2-моддаси 2-қисми «в», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан узил-кесил ўташлик учун 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Агентликнинг собиқ раҳбарларига нисбаан жиноят иши 2018 йил ноябрида Бош прокуратура томонидан қўзғатилган эди.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!