Меган Марклнинг собиқ эри ҳам уйланди. Кимга дейсизми? (фото)

Меган Марклнинг собиқ эри ҳам уйланди. Кимга дейсизми? (фото)

Май ойида Меган Маркл қирол оиласининг бир қисми бўлиб, шаҳзода Гарри билан турмуш қурди. 37 ёшли герцогиня учун бу никоҳ иккинчи бўлди. 2004 йилда актриса кинорежиссёр Тревор Энгельсон билан учраша бошлаган, 2011 йилда улар турмуш қуришганди, аммо никоҳ икки йил ўтиб Марклнинг ташаббуси билан бекор қилинганди.

Июнь ойида бўлса Меганнинг собиқ эри Трейси Курланд билан тўйга тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди, улар 2017 йилда учрашишган. Трейси бойлиги 200 миллион долларга баҳоланадиган банкир Стэнфорд Керленднинг қизи.

Яқинда бу жуфтлик ҳам турмуш қуришди. Жанубий Калифорниядаги хусусий уйда ўтказилган маросим жуда камтар бўлди. Жуфтлик тадбирга оила ва яқин дўстларини таклиф қилишди.


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!