Меган Маркл ва шаҳзода Гарри фарзандларининг суратини оммага эълон қилди

Меган Маркл ва шаҳзода Гарри фарзандларининг суратини оммага эълон қилди

Суссекский герцоги ва герцогиняси Инстаграмда ўз фарзандларининг янги суратини эълон қилишди.

Фотосуратда жажжи Арчининг оёқчалари акс этган бўлиб, атроф марҳума малика Диананинг севимли гуллари билан безатилган.

Фотосурат остига жуфтлик оналар куни муносабати билан қутлов ёзиб қолдирган.

- Бугун ўтмишда, хозир ва келажакдаги барча оналарга ҳурмат бажо келтирамиз... биз барчангизни шарафлаймиз ва қутлаймиз, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шаҳзода Гарри ва Меган Маркл 2018 йилнинг 19 майида турмуш қуришган. Уларнинг тўнғич фарзандлари жорий йилнинг 6 майида дунёга келди. Дисей компанияси ушбу қувончли кун билан табриклаш мақсадида Гарри ва Меганга қисқа метражли мультфильм совға қилди.

Болакайга Арчи Харрисон Маунтбеттен-Виндзор дея исм қўйилган.

life.ru


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!