Медведев Зеленскийнинг сулҳ шартлари ҳақида: "Ультиматумлар фақат қоғозда чиройли эшитилади"

Медведев Зеленскийнинг сулҳ шартлари ҳақида: "Ультиматумлар фақат қоғозда чиройли эшитилади"

"У Донбасс ва Қримни яна украиналик қилишни талаб қилмоқда, гўё улар аҳолисининг хоҳиш-иродасини билмагандек. Донбассдан барча қўшинларни олиб чиқиб кетиш, Украина армиясига одамларга қарши репрессиялар учун тўлиқ имкониятлар қолдириш билан тенг. Шундан сўнггина, эҳтимол, улар билан нимагадир келишиш имкони мавжуд бўлади.

Ультиматумлар фақат қоғозда чиройли эшитилади. Улар, одатда, барчага маълум заиф тарафдан эмас, балки кучли позициядан, мағлубият маҳалида эмас, балки, ғалаба вақтида, психотроп дорилар таъсири остида эмас, балки ҳушёр ҳолатда қўйилади", — деб ёзади Медведев.

Зеленский Россияга ҳудудий имтиёзларни рад этишни талаб қилади, аммо бу уруш бошланишидан олдин босиб олинган ҳудудлар масаласини тинч йўл билан ҳал қилишни таклиф қилмоқда. "Шубҳасиз, биз барча ҳудудларимизни қайтаришимиз керак. Аммо бу, эҳтимол, яна қурбонлар талаб қилади. Бошланишига биз ҳудудларни 24 февралгача бўлган ҳолатига қайтаришни режалаштирмоқдамиз. Сўнг биз музокаралар столига ўтирамиз", деди у 25 май куни Япониянинг NHK телеканалига берган интервьюсида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!