Россия собиқ президентининг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг Россия шаҳарларига ҳужумлари тез-тез такрорланаётгани сабабли, Москва учун Киевга нисбатан энди ҳеч қандай қоидалар қолмаган ва бўлиши ҳам мумкин эмас.
Ҳозирда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаётган Медведевнинг айтишича, Москва учун ягона истисно фуқароларни қасддан, яъни онгли равишда йўқ қилиш бўлиши мумкин.
Шунингдек, Медведев уруш қонунлари ва одатлари тўғрисидаги Гаага конвенцияларига энди эҳтиёж йўқлигини таъкидлади. Ушбу ҳужжатлар ҳарбий ҳаракатлар иштирокчилари ва тинч аҳолини бир-биридан ажратиш, ҳарбий асирларга нисбатан муносабатда бўлиш, уруш пайтида маданий ёдгорликларни ҳимоя қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Медведевнинг ушбу баёноти Украина дронларининг Москва ва Москва вилоятига қилган энг йирик ҳужумидан сўнг янгради. Ушбу ҳужум оқибатида, хусусан, пойтахтдаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳам зарба остида қолди.
Украина президенти Зеленский ушбу зарбани Россия ҳарбийларининг яқинда Киевга қилган кетма-кет ҳужумларига жавоб деб атади. Россиянинг сўнгги ҳужумларидан бирида кўплаб инфратузилма объектлари, турар-жой бинолари қаторида Киев-Печерск лавраси (ибодатхонаси) ҳам ёниб кетган ва шаҳарда беш киши ҳалок бўлган эди.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.