Медведев рус классик асарларининг энг яхши театр талқини учун мукофот таъсис этди

Медведев рус классик асарларининг энг яхши театр талқини учун мукофот таъсис этди

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев рус классик адабиёти намуналарининг энг яхши театр талқини учун мукофот таъсис этди.

Медведев бугун мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Ҳужжат Россия вазирлар маҳкамасининг сайтида эълон қилинди.

Қарорда айтилишича, ҳар йили энг яхши театр постановкаси учун учта мукофот ажратилади, ғолибларга совға, диплом ва 3 млн рубль пул берилади.

“Мукофот доимий намойиш қилинадиган труппага эга, болалар, ўсмирлар ва ёшлар учун мўлжалланган театрлар репертуаридаги энг сара асарларга берилади” дейилади қарор шарҳида.

Вилоятлардан тушган талабномалар кўриб чиқилади ва ғолиблар Россия Федерацияси Маданият вазирлиги танлов комиссияси томонидан аниқланади.

Manba: turon24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!