"Меари" тўфони Япония пойтахтига етиб келди

"Меари" тўфони Япония пойтахтига етиб келди

"Меари" тўфони шанба куни Япониянинг Тинч океани соҳилларига, Токио яқинига етиб келди. Бу ҳақда Миллий метеорология бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Кyodonews агентлиги.

Миллий метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, «Меари» тўфони Япониянинг марказий ҳудудларига 300 мл гача ёмғир олиб келади ва кўчки ва тошқинларга сабаб бўлиши мумкин.

Об-ҳаво прогнозларига кўра, тайфун Япония қирғоқларига яқинлашганда, максимал 30 м/с гача бўлган кучли шамоллар кутилмоқда.

Тайфун 15 км/соат тезликда ҳаракат қилмоқда, унинг эпицентрида шамол тезлиги 25 м/с ни ташкил қилади.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мамлакатнинг йирик авиаташувчиларидан бири тўфон ўтиши кутилаётган ҳудудда камида 10 та рейсни бекор қилди. Паром қатнови тўхтатилди, поездлар қатновида сезиларли кечикишлар ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!