МДҲ мамлакатлари орасида бензин ва дизель ёқилғисининг энг арзони Туркманистонда эканлиги маълум қилинди

МДҲ мамлакатлари орасида бензин ва дизель ёқилғисининг энг арзони Туркманистонда эканлиги маълум қилинди

Қозоғистонда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари йилига 8 фоизга ошган, дизель ёқилғиси эса бир йўла 36 фоизга қимматлашган. Август ойида шахсий автомобиллар учун ёқилғи-мойлаш материалари нархи 7,9 фоизга кўтарилган, деб хабар бермоқда «Казинформ» Energyprom.kz сайтига таяниб.

2022 йилнинг август ойида АИ-92 маркадаги бир литр бензиннинг чакана нархи Қозоғистонда 178 тенге, АИ-95/96 — 210 тенге, АИ-98 — 232 тенге, ёзги дизель ёқилғиси — 238 тенге бўлган.

19 сентябргача МДҲ мамлакатлари ичида энг қиммат бензин ва дизель ёқилғиси Украинада қайд этилган: тегишлича 1,341 АҚШ доллари ва 1,442 АҚШ доллари. Энг арзон нарх Туркманистонда кузатилган. Бу мамлакатда бензин — 0,428 АҚШ доллари, дизель ёқилғиси — 0,385 АҚШ долларида сотилмоқда.

Қозоғистонда бир литр бензин нархи 0,44 АҚШ доллари, бир литр дизель ёқилғиси — 0,499 АҚШ долларига берилмоқда. Умуман, бензин арзонлиги бўйича Қозоғистон фақат Туркманистондан орқада қолмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!