"McDonaldʼs" сунъий гўштдан таом тайёрлашни бошламоқчи

"McDonaldʼs" сунъий гўштдан таом тайёрлашни бошламоқчи

Дунёдаги энг йирик сунъий гўшт ишлаб чиқарувчи "Beyond Meat“ компанияси бир нечта тез таом тайёрловчи йирик корхоналар, шу жумладан, ”McDonaldʼs" билан маҳсулот етказиб бериш борасида келишувга эришган.

"Business Insider«нинг ёзишича, ”McDonaldʼs" сунъий гўштдан "McPlant“ деб номланган янги бургер тайёрлайди. Шу билан бирга ”McDonaldʼs" сунъий гўштдан бошқа таомлар тайёрлашни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Яқин келажакда "McDonaldʼs"га сунъий чўчқа ва товуқ гўшти ҳамда тухум етказиб берилиши кутилмоқда.

"Beyond Meat" шунингдек, "KFC“, ”Taco Bell“ ва ”Pizza Hut" тез таомлар тайёрловчи корхоналарга эгалик қилувчи "Yum! Brands" холдинги билан ҳам келишувга эришган.

Аввалроқ, сунъий гўшт ишлаб чиқарувчи яна бир компания — "Beyond Burger“ ”Starbucks“, ”Dennyʼs“ ва ”Dunkinʼ" каби корхоналар билан шартнома тузган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!