Мбаппенинг қайси жамоага ўтиши ва қанча маош олиши маълум бўлди

Мбаппенинг қайси жамоага ўтиши ва қанча маош олиши маълум бўлди

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Реал» билан шартнома имзолашга яқин турибди. Журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатишича, мадридликлар ёзда 23 ёшли футболчи билан шартнома имзолашади.

«Қироллик клуби» Мбаппе билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Футболчининг бир йиллик маоши солиқлар чиқариб ташланганидан сўнг 25 миллион еврони ташкил этади (солиқлар билан бирга 50 миллион евро).

Шунингдек, эркин агент сифатида "Сантьяго Бернабеу"га ўтаётган футболчига 100 миллион евро миқдорида бонус тўлаб берилиши кўзда тутилади. Шу тариқа, Мбаппе "Реал" сафида энг кўп маош оладиган футболчига айланади.

Килиан жорий мавсумда "ПСЖ" сафида барча мусобақалар доирасида 44та ўйинда иштирок этиб, 36 гол ва 21 узатма муаллифига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!