Мбаппе жамоадошлари билан тортишиб қолган

Мбаппе жамоадошлари билан тортишиб қолган

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг “Монпелье” клубига қарши ўйинда (5:2) танаффусда жамоадошлари билан жанжаллашиб қолган, деб хабар бермоқда TNT Sports.

Манбанинг хабарига кўра, парижликлар клуби раҳбарияти ҳужумчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар чоғида унга шериклар унинг учун ўйнашини ваъда қилган. Бироқ "ПСЖ" футболчилари бу қарордан норози ва уни амалга оширмоқчи эмас. Шу сабабли Мбаппе жамоадошлари билан жанжаллашиб қолган.

23 ёшли Мбаппе ўзини клубнинг асосий юлдузи эканлигига ишончи комил, шунинг учун у камроқ ҳимоявий ишларни бажариши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!