Мбаппе Чемпионлар лигасида Раулнинг натижасини такрорлади

Мбаппе Чемпионлар лигасида Раулнинг натижасини такрорлади

Килиан Мбаппе Чемпионлар лигасида урилган голлар сони бўйича Раул билан тенглашди.

«Реал»нинг француз ҳужумчиси бугун «Интер»га қарши учрашувда Браим Диаснинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Бу Мбаппенинг Чемпионлар лигасидаги 71-голи бўлди.

Шунча гол «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Раул ҳисобида ҳам бор. Энди Мбаппе ва Раул Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 5-ўринни бўлишиб турибди.

Улардан юқорида Карим Бензема — 90 та, Роберт Левандовски — 109 та, Лионель Месси — 129 та ва Криштиану Роналду — 140 та гол билан жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнÐ