Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, сўнгги ойларда маймун чечаги вирусининг янги — 1b штамми бир нечта давлатларда қайд этилган. Улар орасида Италия, Малайзия, Нидерландия, Португалия, Испания ва АҚШ каби мамлакатлар бор. Энг хавотирли жиҳати шундаки, вирус бу давлатларда яқинда саёҳат қилмаган фуқароларда ҳам аниқланмоқда.
ЖССТ ҳисоботида қайд этилишича, вируснинг барча турлари ҳали ҳам айланишда бўлиб, уни тезда назорат остига олиш зарур. Ташкилот огоҳлантиришича: “Агар эпидемия тезда чекланмаса, тарқалиш давом этади.” Шу билан бирга, 1b штамми Африка ҳудудидан ташқарида ҳам кенгаймоқда.
2025 йил сентябрь ҳолатига кўра, дунё бўйича 42 мамлакатда 3135 та тасдиқланган ҳолат қайд этилган. 12 та ўлим ҳолати аниқланган. Касалликларнинг 80 фоизидан ортиғи Африка минтақасига тўғри келади. Сўнгги олти ҳафта ичида 17 та Африка давлатида 2862 нафар бемор қайд этилган бўлиб, 17 киши вафот этган.
Вирус турлари икки хил:
Клад I — асосан Марказий ва Шарқий Африкада учрайди ва оғир ҳолатларга сабаб бўлади.
Клад II — енгилроқ кечади ва 2022 йилдаги глобал эпидемияга сабаб бўлган.
Ҳозир кузатилаётган 1b штамми янги ва хавфлироқ тур ҳисобланади. У айниқса Конго Демократик Республикасининг шарқий ҳудудларида ҳамда қўшни мамлакатларда фаол тарқалмоқда. Марказий Африкада 1a ва 1b штаммлари биргаликда учраса, Шарқий Африкада асосан 1b ҳолатлари қайд этилмоқда.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.