Майк Тайсон қандай қилиб 45 кг вазн ташлаганини айтди

Майк Тайсон қандай қилиб 45 кг вазн ташлаганини айтди

Тайсон вегетарянлик ва тинимсиз машғулотлар сабаб 45 килограмм вазн ташлаган.

«Формага қайтиш жуда қийин бўлди, бироқ фақат битта сабаб туфайли: мен 100 фунт (45,4 кг) вазн ташлашга мажбур бўлдим. Буни бутун фаолиятим мобайнида қилиб келганман.

Бунга қандай эришдим? Биринчидан, веганга айландим. Турмуш ўртоғим югуриш йўлакчасидан фойдаланишни маслаҳат берди. Аввалига 15 дақиқадан бошладим, кейинчалик бу 2 соатга қадар давом этадиган бўлди. Машғулот залига боришда давом этдим ва ўз диетамни назорат қилдим», — дейди Тайсон.

Эслатиб ўтамиз, Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги йил жангида дуранг қайд этилди.

Жанг тўлиқ саккиз раунд давом этди. 54 ёшли Тайсон асосий эътиборни кучли зарбалар йўналтиришга қаратган бўлса, 51 ёшли Жонс масофани сақлаган ҳолда вазиятни назорат қилишга уринди.

Ҳакамлар узоқ баҳслардан сўнг дуранг натижа қайд этилганини эълон қилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!