Майк Тайсон: «Макгрегор ҳеч қачон Ҳабибни енга олмайди»

Майк Тайсон: «Макгрегор ҳеч қачон Ҳабибни енга олмайди»

Бокс бўйича оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон UFC жангчилари Ҳабиб Нурмагомедов ва Конор Макгрегорнинг эҳтимолий реванш жанги ҳақида фикр билдирди.

«Ҳабиб Конорни мағлуб этди-ку, тўғрими? Мухлислар реванш жангини кўришни истамоқда. Аммо Конор барибир ҳам Ҳабибни енга олмайди. У буни ҳеч қачон қила олмайди. Мухлислар эса реваншни кўриш учун пул тўлашга тайёр. Конор — даҳо шоумен. Буни тан олмасликнинг иложиси йўқ» — дея Тайсоннинг сўзларини келтиради LowkickMMA.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!