Махсус стрелка: Латвия коронавирусга қарши ажойиб усулда курашмоқда

Махсус стрелка: Латвия коронавирусга қарши ажойиб усулда курашмоқда

Айни дамда коронавирусга қарши кураш бўйича Латвия юқори ўринларда турибди.

"ANIQ.UZ"нинг Латвиядаги манбасининг хабар беришича, ушбу давлатда ўзига хос тартиб жорий қилинган.

Хусусан, одам гавжум бўладиган жойларда, айниқса, магазинларда оралиғи бир метрдан узоқ бўлган стрелкалар қўйилган. Ҳар бир мижоз магазинга киргач, ана ўша стрелканинг устида туриши керак. Олдинги стрелкада турган одам ишини битириб, чиқиб кетганидан кейингина ўрнини иккинчи стрелкадаги одам эгаллайди. Қизиғи, бу жараён жуда батартиб амалга оширилади.

Бундан ташқари, сотувчиларга пул узатиш мумкин эмас. Сиз пулни стол устига қўясиз, сотувчи пулни ўша ердан олади. Қўлма-қўл нарса узатилмайди.

Ҳар бир жамоат жойида бир марталик қўлқоплар бор. Сиз дўконга кирганингизда қўлингизга махсус қўлқоп киясиз, сотувчилар эса шунчаки ниқоб тақишмайди, уларнинг кўзлари очиқ бўлади, холос.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!