Махсус комиссия қарори: Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди

Махсус комиссия қарори: Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди

Бунга Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, жорий йилнинг 20 февралидан рухсат берилмоқда.

Халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ташкил этишда қўйиладиган талаблар:

🔹 ташкилотчи Республика ҳудудида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилади. Тадбирларнинг барча босқичларида эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаши шарт;

🔹 барча тадбир иштирокчиларидан ҳимоя ниқоби ёки респиратор тақишлари талаб қилинади;

🔹 тадбирга киришда барча иштирокчиларнинг ҳарорати ўлчанади. Юқори ҳарорат ёки юқумли касалликлар белгилари бўлган шахсларга тадбирда қатнашишга рухсат берилмайди;

🔹 экспозициялар орасидаги масофа кенглиги камида 3 метр бўлиши керак;

🔹 тадбир ўтказиш жойларида шамоллатиш тизимлари кираётган ҳавонинг чиқаётганидан устунлигини таъминлаши керак.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!