Махфий ҳужжат: АҚШ Россиянинг кирдикорларини фош этмоқчи

Махфий ҳужжат: АҚШ Россиянинг кирдикорларини фош этмоқчи

Россиянинг 2016 йилги Aмерика президентлик сайловларига "аралашуви" тўғрисидаги ҳисоботнинг якуний қисми махфий версияси деярли якунланди. AҚШ Сенатининг Махсус разведка қўмитаси ҳужжатни ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда Махсус қўмитанинг вақтинча раҳбари, сенатор Марко Рубио ва раис ўринбосари Марк Уорнер хабар берди.

Яқин кунларда қўмита барча қўшимча фикрларни тинглайди ва кенг жамоатчиликка тақдим этиладиган ҳужжатнинг сўнгги вариантини тайёрлайди.

Ҳисоботда Россия 2016 йилги AҚШ президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уринишда айбланмоқда. Таъкидланишича, Россия томони AҚШ Демократик партияси Миллий қўмитасининг ахборот тизимига "бостириб кирган" — ҳужум Россия ҳокимиятига яқин бўлган Cozy Bear ва Fancy Bear номли икки хакерлик гуруҳи томонидан амалга оширилган.

Россия ҳукумати воқеага алоқадорлигини рад этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!