Матиус Хо: "Ўзбекистонда азалдан турли маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган"

Матиус Хо: "Ўзбекистонда азалдан турли маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган"

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми иштирокчиси, Леймен институти ижрочи директори Матиус Хо (Индонезия) “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида форумда иштирок этишдан кутаётганлари ҳақида гапирди:

– “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумини ўтказиш борасида Ўзбекистон дунёда катта ўрин тутади. Форум жаҳон ҳамжамиятининг етакчи маънавият етакчилари ўртасидаги мулоқот ва фикр алмашиш учун ажойиб майдондир. Самарқанд ва Бухоро бутун ислом олами учун алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон азалдан турли маданият ва дин вакиллари билан тинч-тотув ва аҳил-иноқ яшаб келаётган маскан бўлиб келган. Меҳмондўстлик, қалб саховати, чинакам бағрикенглик ўзбек халқига азалдан хос бўлиб, унинг менталитетига асос бўлиб келган.

Ўзбекистонда дин соҳасини либераллаштириш, бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш, аҳолининг диний эҳтиёжларини қондириш учун зарур шарт-шароит яратиш сиёсати изчил ва муттасил олиб борилаётганини алоҳида таъкидламоқчиман.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!