Маск дунёдаги энг бой одамга айланди

Маск дунёдаги энг бой одамга айланди

“Tesla” va “SpaceX” компаниялари раҳбари америкалик тадбиркор Илон Маск дунёдаги энг бой одамга айланди.

 Бу ҳақда “CNBC” телеканали маълум қилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Маскнинг бойлиги “Tesla” акцияларининг кимошди савдосида ошиши туфайли 185 миллиард долларга етган.

Олдинроқ рейтингнинг биринчи қаторини «Амазон» раҳбари Жефф Безос эгаллаган эди, унинг бойлиги ҳозирда 184 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Сўнгги 13 ойда бойлиги 100 миллиард долларга ўсган Маск 2020 йил январида “Bloomberg” рейтингида 35-ўринни эгаллаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!