Маск 2050 йилгача Марсга бир миллион кишини жўнатмоқчи

Маск 2050 йилгача Марсга бир миллион кишини жўнатмоқчи

SpaceX компанияси асосчиси, миллиардер Илон Маск 2050 йилда Марсда аҳолиси 1 млн кишини ташкил этувчи шаҳар қуриш режаси ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Business Insider ва Daily Mail нашрлари хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, SpaceX яқин ўн йил давомида минг дона кўп марта фойдаланиладиган Dragon Crew космик кемаларини қуради (йилига 100 донадан).

Маскнинг қайд этишича, Марсга кунига ўртача учтадан кема жўнатилади. 

«Истаган одам Марсга учадиган қилишимиз керак. Агарда хоҳиш бўлсаю, пул бўлмаса, кредит олиш имкониятини тақдим этиш лозим», — деди у.

Кема бортига бир вақтнинг ўзида 100 нафаргача йўловчи олиши кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, Марсни ўзлаштириш учун йилига тонналаб қурилиш материаллари, озиқ-овқат, сув керак бўлади. Жами мингта космик кема Марсга йилига 100 тоннага яқин юкни олиб чиқиши мумкин, деди Маск.

Йўловчилар Марсга сайёра ерга энг яқин масофада бўлганида жўнатилади. Маск ҳар 26 ойда бир марта ушбу сайёрага 100 мингга яқин кишини жўнатишни режалаштирмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!