Масжидни ёқиб юборган фуқаро 24,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Масжидни ёқиб юборган фуқаро 24,5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Икки йил муқаддам АҚШнинг Виктория шаҳридаги (Техас штати) масжидни ёқиб юборган Марк Винсент Перез 24,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Маълум бўлишича, Перез ижтимоий тармоқларда исломофоб қарашларини очиқ-ойдин баён этиб келган, мусулмонларга қарши курашиш учун гуруҳ тузишга чақирган.

27 ёшли Перез қамоқ жазосини ўтаганидан кейин ўзи ўт қўйиб юборган масжиднинг пулини тўлаб беради. Суд қарорини кўра, у ҳар ой мусулмонлар жамоасига 250 доллар тўлаши лозим, бу маблағ унинг даромадига қараб кўпайиши ёки камайиши мумкин.

Victoria Advocate нашрининг ёзишича, ёқиб юборилган пайтда масжид биносининг қиймати 373 370 долларга тенг бўлган.

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!