Машрабжон Рўзибоев Россияда UFC собиқ жангчиси билан тўқнаш келди

Машрабжон Рўзибоев Россияда UFC собиқ жангчиси билан тўқнаш келди

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ММА бўйича Open FC 67 турнири ташкил этилди.

Биз учун аҳамиятлиси, мусобақада ҳамюртимиз Машрабжон Рўзибоев ҳам иштирок этди.

Машрабжонга бразилиялик Габриэль Миранда рақиблик қилди. Жангда ҳамюртимиз биринчи раунддаёқ рақибини техник нокаут орқали таслим этишнинг уддасидан чиқди.

Энди UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг укаси ҳисобланган Машрабжон Рўзибоевнинг ҳисобида 21 та ғалаба, 4 та мағлубият ва 1 та дуранг бор. Габриэль Миранда эса ўнинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар