Машинани олиб қочган йигит ўз манзилига етиб боролмади

Машинани олиб қочган йигит ўз манзилига етиб боролмади

2022 йил 15 январь куни соат 23:30ларда 31 ёшли А.А. ўзига тегишли бўлган “NEXIA-3” русумли автомашинасини ювдириш мақсадида Бухоро шаҳар Шейхон кўчасида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасига келиб, олдиндан таниш бўлган шохобча ишчиси, 18 ёшли З.О.,га транспорт воситасини ювиш учун ташлаб кетиб, ярим соатлардан сўнг автомашинасини олиб кетмоқчи бўлиб келганида З.О., унга тегишли автомашинани бошқариб кетиб қолганлиги аниқланган.

Машинани олиб қочган йигит ўз манзилига етиб боролмади

Машинани олиб қочган йигит ўз манзилига етиб боролмади

Машинани олиб қочган йигит ўз манзилига етиб боролмади

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, олиб қочилган автомашина З.О. томонидан Шофиркон тумани ҳудудига бориб қолдириб кетганлиги аниқланиб, автомашина ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.О.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қоидабузар процессуал тартибда ушланган.

Тергов жараёнида аниқланишича, шу куни З.О., маст ҳолатда транспорт воситасини олиб қочиб, кейинчалик эса Шофиркон тумани ҳудудига етиб келганида автомашинанинг газ ёқилғиси тугаганлиги сабабли автомашинани шу ҳудудда қолдириб кетишга мажбур бўлган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!