Машина учун пул тўлаб сарсон бўлаётганлар ҳамон бор

Машина учун пул тўлаб сарсон бўлаётганлар ҳамон бор

“Умид Авто лизинг” МЧЖга ўттиз тўққиз миллион сўм тўлов қилган фуқаро “Кобальт” автомобилини сотиб ололмади.

Шартномага кўра автомобиль нархини тўлаб берган фуқаро Ф. Абдуллаев тегишли муддат етиб келса-да, корхонадан автомобилини ололмади. “Умид авто лизинг” масъулияти чекланган жамияти вакили Ф. Абдуллаевни турли баҳоналар билан алдаб юраверди. 

Оқибатда фуқаро 1091 рақамлари орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлади. Чунки, пулларни қуртдай санаб олган “Умид Авто лизинг” МЧЖ фуқарога истаган жойига мурожаат қилишини лекин, улар пулларни қайтармаслигини айтган эди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ўз навбатида сарсон бўлган фуқаронинг пулларини қайтариб олишида ёрдам берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!