Машина остида қолган болакай мўъжиза сабаб омон қолди (видео)

Машина остида қолган болакай мўъжиза сабаб омон қолди (видео)

Ижтимоий тармоқларда машина бир болакайнинг устидан ўтиб кетгани видеоси тарқалди. Гап шундаки, болалар копток ўйнаётган жойда ҳаракатсиз турган машиналар ҳам бўлган. Ўртоқларидан ажралиб ерда ўтирган болакайни машинасини ҳаракатлантирган ҳайдовчи кўрмай унинг устидан автомобилни ҳаракатлантириб ўтиб кетган.

Аввалига машина болани бироз судраган, кейин унинг устидан ўтиб кетган. Оллоҳнинг мўжизаси билан болакай машина балонлари остида қолмаган ва ҳеч қандай жароҳат олмаган. Ҳайратланарлиси, бу ҳодисани атрофдагиларнинг ҳеч бири сезмади.

Болакай ҳам машина остидан чиқиб, ўртоқлари билан копток ўйнаш учун югуриб кетди. Бу ҳолат ҳайдовчиларни ҳам, ота-оналарини ҳам бирдек огоҳликка чақирса ажаб эмас. Зеро воқеа бошқача, яъни фожиали якунланиши ҳам мумкин эди.

Manba: zamin.uz

  •  

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!