Машҳурлар учрашуви: Туркиянинг биринчи хоними Болливуд юлдузи Амир Хон билан учрашди (+фото)

Машҳурлар учрашуви: Туркиянинг биринчи хоними Болливуд юлдузи Амир Хон билан учрашди (+фото)

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдў​ғ​оннинг рафиқаси Эмине Эрдўғон президент қароргоҳида ҳинд актёри Амир Хонни қабул қилди. Бу ҳақда India TVnews нашри хабар беради.

Мазкур учрашув Ҳиндистоннинг қурғоқчиликдан азият чеккан ҳудуд аҳолисига сув етказиб беришга асосланган ижтимоий лойиҳасидан хабардор этган актёр ташаббусига биноан ташкил қилинган.

Машҳурлар учрашуви: Туркиянинг биринчи хоними Болливуд юлдузи Амир Хон билан учрашди (+фото)

Фото: Instagram / @emineerdogan

Учрашувда Амир Хон Эмине Эрдўғоннинг муҳим ижтимоий лойиҳалар ҳамда инсонпарварлик ёрдамини амалга оширишда фаол эканини таъкидлаган. Эмине эса ўз навбатида фильмларида ижтимоий муаммоларни акс эттираётгани учун Амир Хонга миннатдорчилик билдирган, дейилади хабарда.

Машҳурлар учрашуви: Туркиянинг биринчи хоними Болливуд юлдузи Амир Хон билан учрашди (+фото)

Фото: Instagram / emineerdogan

«Ҳинд киносининг дунёга машҳур актёри, режиссёр Амир Хон билан Ҳубер кўшкида суҳбат қурдик. Унинг Laal Sing Chaddha номли сўнгги фильмининг қолган суратга олиш ишларини Туркияда давом эттиришидан мамнун бўлдим», — деган биринчи хоним Instagram саҳифасида.

Шунингдек, Эмине актёр фильмларда болаларнинг шахсий қобилиятларига мос равишда тарбиялаш ва имконияти чекланган болалар ҳақидаги мавзуларни кўтаришини эътироф этиб, янги фильмни интизорлик билан кутишини таъкидлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!