Машҳур хонанда аёл: "Путин, менга паспорт беринг"

Машҳур хонанда аёл: "Путин, менга паспорт беринг"

Уругвайлик машҳур хонанда ва актриса Наталья Орейро Биринчи каналдаги Вечерний Ургант кўрсатуви вақтида Россия президенти Владимир Путинга очиқ мурожаат йўллади.

Бошловчи Иван Ургант билан суҳбати давомида Наталья Россияда 15 маротаба бўлганини ва хорижийлар орасида россияга энг яқин кишилигини, эканлигини таъкидлаган ва энди менга фақат Путин Россия паспортини бериши қолди деган.

Бунга жавобан Иван Ургант хонандага россия президентига тўғридан-тўғри мурожаат қилишни маслаҳат берган.

Путин менга паспорт беринг! Хорижийлар орасида Россияга мендан кўра яқинроқ киши йуқ , - деди Орейро. Шундан сўнг Орейро ҳазиломуз у ҳатто 2013 йилда Россия паспртини олган Жерар Депардьедан ҳам яқинроқ эканлигини таъкидлаган.

Айни дамда Наталья Орейро Россияда суратга олинаётган Дикий ангел сериалида суратга тушмоқда. Бундан олдин у Москва вилоятидаги Балашиха шаҳарчасида суратга олинаётган видеоклипда суратга тушгани маълум қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!