Машҳур ресторанлар тармоғи эгаси икки йилга қамалди

Машҳур ресторанлар тармоғи эгаси икки йилга қамалди

"Корчма Тарас Бульба" ресторанлар тармоғи эгаси Юрий Белойван икки йилга қамалди. У жазони умумий режимдаги колонияда ўтайди. Москва туман суди Юрийни 695 млн рубль миқдоридаги солиқни тўламаганликда айблади.

Суд Белойваннинг ўз айбига иқрорлиги ва 4 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо берган.

Маълумотларга кўра, Белойван 2011 йил январдан 2014 йил март ойигача даромадни яширган ва солиқларни кам тўлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!