Машҳур модельер Европадаги энг қимматбаҳо виллани сотувга қўйди

Машҳур модельер Европадаги энг қимматбаҳо виллани сотувга қўйди

Машҳур кутюрье Пьер Карден Франциянинг Ложувард соҳилидаги антиқа вилласини сотувга қўйди. Вилланинг нархи маълум қилинмаган, бироқ гап 305 млн фунт стерлинг (362 млн евро) ҳақида бораётган бўлиши мумкин. 

The Sun нашрининг ёзишича, Palais Bulles (Пуфаклар саройи) деб номланувчи виллани сотиш билан Christies International Real Estate компанияси шуғулланмоқда.

Вилла антиқа архитектурага эгалиги эвазига шундай аталган. Ундаги иншоотлар ўткир бурчакларга эга бўлмай, шаклига кўра пуфакларни эслатади. Вилла 1975-1989 йиллар давомида венгриялик архитектор Антти Ловага лойиҳаси билан қурилган, Карден эса уни уйнинг собиқ эгаси вафотидан кейин 1990-йиллар бошида аукционда сотиб олган. 

Вилланинг бош биноси майдони 1200 квадрат метрни ташкил қилади. Унда 10 та ётоқхона ва 11 та санузел мавжуд. Вилла ҳудудида 3 та бассейн, боғлар, океанга қараган 500 кишилик амфитеатр бор. 

Таъкидлаш жоиз, модельер ушбу виллани 2015 йилда 300 млн фунт стерлингга сотишга уринган. Бироқ ўшанда виллага харидор чиқмаган. 

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!