Машҳур имомга кундузи ўқ отишди

Машҳур имомга кундузи ўқ отишди

Ўтган пайшанба куни кундузги соат 11:00 ларда номаълум жиноятчи Филиппинлик имом Бедежим Абдуллоҳни бозор яқинидаги кўчаларнинг бирида отиб кетган, дея хабар бермоқда inquirer.net нашри.

Имом Бедежим Абдуллоҳ велоспорт ва тоғ велоспортига қизиқар эди. Уни кўпинча ўзининг «икки оёқлик оти»да Багио шаҳридаги кўчаларда учратишарди.

Маҳаллий аҳоли 55 ёшли имомни Исломга оид кўрсатма ва маърузлари билан эслайди.

Фожеа имомнинг офисига яқин жойда содир бўлган.

Полиция тақибига қарамасдан жиноятчи қуролини ерга улоқтириб, қочиб қолишга улгурган.

Марҳумни сўнги манзилга кузатиш чоғида маҳаллий фуқаролар имомнинг 17 йил мобайнида мусулмон курсантлар билан ҳарбий академияда хизмат қилганини эслашди.

"У ирқи, дини ва миллатига қарамасдан, тинчлик ва тушуниш манфаатлари йўлида, Аллоҳдан қўрқадиган миллат бўлиш учун биргаликда ишлаш кераклигини таъкидларди", деб айтдилади ҳарбий академиянинг матбуот хизматида.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!