Машҳур актёр пинҳона никоҳдан ўтди

Машҳур актёр пинҳона никоҳдан ўтди

Машҳур Голливуд актёри Киану Ривз ўзининг 46 ёшли рассом севгилиси Александра Грантнинг қўлини сўради.

"Globe" портали хабарига кўра, 55 ёшли актёр ёрининг қўлини сўраш учун жуда яхши тайёргарлик кўрган: хонани шамлар билан безатган, кечки овқат уюштирган ва романтик мусиқа садолари остида Александранинг қўлини сўраган. У эса, албатта, ҳа деб жавоб берган.

Тўй 2020 йилга режалаштирилган ва Малибу соҳилида бўлиб ўтади. Жуфтлик маросимга 70 га яқин меҳмонни таклиф қилишни режалаштирмоқда, тайёргарлик аллақачон бошланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!