“Marvel” оламига яна бир Голливуд юлдузи қўшилмоқда

“Marvel” оламига яна бир Голливуд юлдузи қўшилмоқда

Голливуд актёри Итан Хоук “Marvel” оламига қўшилмоқда, деб хабар берди “The Hollywood Reporter”.

Хабарларга кўра, актёр “Disney+” да намойиш этиладиган “Ой рицари” телесериалидаги ёвуз қаҳрамон ролига тасдиқланган.

Ҳозирча 50 ёшли Хоукнинг айнан қандай роль ўйнаши маълум эмас, аммо аллақачон сериалнинг асосий қаҳрамони Оскар Айзек ("Автомобилдан ташқарида") бўлиши эълон қилинган.

“Ой рицари” 1975 йилда комиксларда пайдо бўлган “Marvel”нинг энг таниқли қаҳрамонларидан биридир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!