Март ойидан тўлов-контракт нархлари ошади

Март ойидан тўлов-контракт нархлари ошади

2018 йил 13 октябрдаги Президент Фармонига биноан, 1 ноябрдан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари 10% га оширилган эди.

Хабарингиз бор, ўтган йили илк маротаба ОТМлардаги тўлов-контрактлар миқдори энг кам иш ҳақига боғлаб қўйилганди.

Бу эса шуни англатадики, иш ҳақлари ошса, контракт ҳам худди шунча фоизга ошади. Фақат қоидага биноан, ЭКИҲ миқдори оширилганда контрактлар навбатдаги семестрдан бошлаб оширилади. Бу ҳақда xushnudbek.uz ёзмоқда.

Демак, ноябрда ошган иш ҳақлари март ойидан бошлаб ўқув йилининг 2-ярми учун тўланадиган контрактга таъсир қилади.

Хуллас, 2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади:

БАКАЛАВРИАТ
(кундузги, сиртқи ва кечки таълим учун)

1-тоифа: 45 баробар 9 млн 122 минг 850 сўм
2-тоифа: 46 баробар 9 млн 325 минг 580 сўм
3-тоифа: 50 баробар - 10 млн 136 минг 500 сўм
4-тоифа: 55 баробар - 11 млн 150 минг 150 сўм
5-тоифа: 60 баробар - 12 млн 163 минг 800 сўм

Тоифаларга қайси таълим йўналишлари тўғри келишини мана бу ердан кўришингиз мумкин.

МАГИСТРАТУРА

1-тоифа: 49 баробар 9 млн 933 минг 770 сўм
2-тоифа: 51 баробар 10 млн 339 минг 230 сўм
3-тоифа: 55 баробар 11 млн 150 минг 150 сўм
4-тоифа: 61 баробар 12 млн 366 минг 530 сўм
5-тоифа: 66 баробар 13 млн 380 минг 180 сўм

МАХСУС СИРТҚИ

1-тоифа: 15 баробар 3 млн 40 минг 950 сўм
2-тоифа: 17 баробар 3 млн 446 минг 410 сўм
3-тоифа: 20 баробар - 4 млн 54 минг 600 сўм
4-тоифа: 22 баробар - 4 млн 460 минг 60 сўм
5-тоифа: 27 баробар - 5 млн 473 минг 710 сўм

ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИК
(кундузги, сиртқи)

1-тоифа: 49 баробар 9 млн 933 минг 770 сўм
2-тоифа: 51 баробар 10 млн 339 минг 230 сўм
3-тоифа: 55 баробар 11 млн 150 минг 150 сўм
4-тоифа: 61 баробар 12 млн 366 минг 530 сўм
5-тоифа: 66 баробар 13 млн 380 минг 180 сўм

ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИК
(сиртқи (2017/2018 ўқув йилида қабул қилинганлар учун)

1-тоифа: 25 баробар 5 млн 68 минг 250 сўм
2-тоифа: 26 баробар 5 млн 270 минг 980 сўм
3-тоифа: 28 баробар - 5 млн 676 минг 440 сўм
4-тоифа: 31 баробар - 6 млн 284 минг 630 сўм
5-тоифа: 33 баробар - 6 млн 690 минг 90 сўм


Агар кимдир контрактини олдиндан 1 йиллик тўлаб қўйган бўлса ҳам, барибир 2-семестр учун юзага келган фарқни қўшимча тўлов қилишига тўғри келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!