Марсда шаҳар қуриш қанча туради?

Марсда шаҳар қуриш қанча туради?

Америкалик миллиардер Илон Маск Марсда ўзини ўзи таъминлайдиган цивилизация яратиш учун қанча маблағ кераклигини маълум қилди. Унинг фикрича, бунга 100 млрд. доллардан 10 трлн. долларгача маблағ кетади. Маск бу ҳақда Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

У бу баҳони Твиттердаги @marstronauts тахаллуси остидаги фойдаланувчи берган саволга жавоб тариқасида билдирган. У “Марсда тўлиқ ўзини ўзи таъминлайдиган цивилизациянинг ҳозирга баҳоси қанча?” деб сўраган. Маск буни Марсга юк жўнатиш қийматини юкка нисбатан экстраполяция (нарса ва ҳодисанинг бир қисмини кузатиш асосида олинган хулосаларни унинг бошқа қисмига ёйиш ёки татбиқ этиш) қилиш усулида ҳисоблаб чиққан. Унинг хомчўтларига кўра, “Қизил сайёра”га 1 млн. тонна фойдали юк юбориш қиймати 100 минг доллар туради.

Агар Марсда рисоладагидек шаҳар қурилиши учун 1 млн. тонна юк керак бўлса, унинг қиймати қарийб 100 млрд. доллар ва ундан зиёдни ташкил этади.

Бундан олдин Маск илк бор сайёралараро кема учун двигателни синовдан ўтказган эди. ишбилармон 2023 йилдан Ойга, кейинроқ Марсга парвозлар уюштиришни мўлжаллаяпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!