Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирларининг Россияда ҳарбий хизматга мажбурий чақирилиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирларининг Россияда ҳарбий хизматга мажбурий чақирилиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Бу ҳақда РФнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

💬“Қонунбузарлар ИИВнинг сохта буйруғига асосланиб, Россияда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қисман сафарбар қилиниши ҳақида сохта хабарларни тарқатмоқда”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, муҳожирлар шартнома тузишдан бош тортса, гўёки ишлаш учун рухсатномалари бекор қилиниши ва депортация қилиниши ҳам ёлғон эканлиги қўшимча қилинган.

📢 “Биз Россияда бўлган Ўзбекистон фуқароларини турли провокацияларга берилмасликка ва фақат расмий маълумотларга эътибор қаратишга чақирамиз”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!